Туркманистон март ойида космосга сунъий йўлдош чиқаради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
11-02-2015 | 11:11 ZAMIN.UZ / Дунё / 11 Феврал 2015 года
940

Туркманистон март ойида космосга сунъий йўлдош чиқаради

Туркманистон март ойида космосга сунъий йўлдош чиқаради

Туркманистон жорий йилнинг март ойидан бошлаб, космосда “Турклмен Алем 52.ОЕ” номли илк сунъий йўлдошга эга бўлишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 8 февраль куни ўзтказилган Вазирлар маҳкамаси йиғилишидан кейин бош вазир ўринбосари Сатлиқ Сатлиқов “Чар Тарапдан” радиосига маълум қилган.

Маълум қилинишича, аввалига бу ишни амалга ошириш 2014 йилнинг ноябрига белгиланган, аммо ҳукумат ҳеч қандай изоҳ бермаган ҳолда бу ишни 2015 йилга қолдирганди.

Туркман нашрларида ёзилишича, Ўрта Осиё мамлакатлари орасида биринчи бўлиб, космосда ўз сунъий йўлдошига эга бўлиши кутилаётган Туркманистон бу орқали мамлакатда телекоммумикация ривожи ва Афғонистон билан чегара ҳудудларини етарлича даражада назорат қилишни таъминлайди.

Манба: www.kun.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru