Олимлар светофорда тўхташ соғлиқ учун зарарли эканлигини аниқлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
13-02-2015 | 12:14 ZAMIN.UZ / Дунё / 13 Феврал 2015 года
1 081

Олимлар светофорда тўхташ соғлиқ учун зарарли эканлигини аниқлади

Олимлар светофорда тўхташ соғлиқ учун зарарли эканлигини аниқлади

Светофорлар йўл-транспорт ҳодисалари сонини камайтириш ва инсон ҳаётини асраш учун яратилган бўлса-да, аслида улар ҳайдовчилар учун хавфни юзага келтиради, дея хабар бермоқда «Сегодня.ua». Аниқланишича, светофорда тўхтаб туриш вақтида ўпкаларга катта миқдорда ифлосланган ҳаво киради.

Буюк Британиянинг Суррей университети тадқиқотчилари ҳайдовчилар автомобилда ҳаракатланиш чоғида ютадиган ифлос ҳавонинг 20 фоизи светофорда тўхтаган вақтида ўпкага тушишини аниқлади. Таъкидланишича, бундай тўхтаб туришларнинг умумий давомийлиги бутун сафар узунлигининг 2 фоизини ташкил этади.

Бунда гап автомобилдан чиқадиган ишланган газлардан ажраладиган специфик наноқисмлар ҳақида бормоқда. Улар астма, юрак ва қон-томир касалликлари, болалар оққон касаллиги каби оғир хасталиклар билан боғланади. Олимлар йирик тирбандликлар яқинида яшовчи, ишловчи ёки ҳаракатланувчи кишилар бундай касалликларга энг кўп чалинишини аниқлади.

Манба: www.daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Ўқишни тавсия қиламиз

2115 йилга бориб, ҳозир муомалада бўлган тилларнинг 5мингдан ортиғи йўқолиб кетади
18:58 / 03-01-2015
АПЛ 2014 йилда “энг ёмон кўрсаткичларни қайд этган” футболчиларни аниқлади
22:53 / 01-01-2015
Москванинг қатор шосселарида 7-10 километрли тирбандликлар юзага келди
14:18 / 25-12-2014
Москвада юзага келган 10 баллик йўл тирбандлиги 12 соат давом этиб рекорд қўйди
12:02 / 26-12-2014
Олимлар ўлим хавфи туғилган кунларда юқори бўлишини аниқлади
10:25 / 18-12-2014
Олимлар мобил телефонларнинг соғлиқ учун безиён эканлигини исботлади
18:39 / 10-12-2014
Экспертлар россиялик хакерларни «энг хавфли» деб ҳисоблашмоқда
11:25 / 09-12-2014
Россиялик олимлар Ерга хавф туғдириши мумкин бўлган янги астероидни аниқлади
20:53 / 08-12-2014
АҚШ олимлари сичқонларга инсон миясини кўчириб ўтказиб, уларнинг ақл даражасини оширди
14:02 / 04-12-2014
Тошкентда жамоат транспорти иштирокидаги ЙТҲлар натижасида 10 ойда 6 киши ҳалок бўлди
10:30 / 03-12-2014
Рейтинг@Mail.ru