Қозоғистонлик олимлар кўкатдан ток олиш усулини ўйлаб топди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
17-02-2015 | 14:19 ZAMIN.UZ / Дунё / 17 Феврал 2015 года
1 063

Қозоғистонлик олимлар кўкатдан ток олиш усулини ўйлаб топди

Қозоғистонлик олимлар кўкатдан ток олиш усулини ўйлаб топди

Қозоғистоннинг Жансугуров номидаги Жетису давлат университети илмий лабораторияси ходимлари биоплазмали генератор намунасини яратди, дея хабар бермоқда «24.kg».

У кичик идишга ўтқазилган оддий кашничдан электр энергияси ишлаб чиқаради. Ҳозирча ускуна 1 милливольт ишлаб чиқармоқда, бироқ маблағ ажратилса, мутахассислар унинг қувватини оширмоқчи.

Ихтирочилар таъкидлашича, электр қувватини ишлаб чиқариш учун ҳар қандай биологик хомашёдан фойдаланиш мумкин. Энергия жонсиз моддада ҳам мавжуд бўлганлиги учун, уни ўсимликлар, кўпйиллик ўтлар ва ҳатто ёғочдан ҳам олиш мумкин.

Университет проректори Лаззат Эркинбоева сўзларига кўра, бундай технологиянинг дунёда ўхшаши йўқдир. Агар 250 гектарлик майдонга модулли фитоэлектр станцияси ўрнатилса, 5 минг аҳолига эга қишлоқни энергия билан таъминлаш мумкин.

Манба: www.daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Ўқишни тавсия қиламиз

Тошкентлик ҳайдовчилардан бири ёмон йўлларга қарши курашнинг антиқа усулини ўйлаб топди
22:34 / 12-02-2015
«Урганч» халқаро аэропортида «Кетринг» товар ва ишлаб чиқариш хизматининг янги биноси очилди
13:14 / 11-02-2015
Қашқадарёлик қиз электр қуввати билан олма қуртини зарарсизлантириш йўлини топди
00:29 / 09-01-2015
Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги Поп туманидаги қуёш фотоэлектр станцияси суратларини эълон қилди
17:05 / 31-12-2014
“Apple” ўз стилусларини ишлаб чиқариш учун патент олди
16:00 / 31-12-2014
Поп туманида синов тариқасида қуёш электр станцияси ишга туширилди
22:17 / 29-12-2014
Францияда энергия ишлаб чиқарувчи «шамол дарахти» яратилди
10:55 / 07-12-2014
Дунёдаги энг кучли қуёш электростанцияси АҚШда ишга туширилди
23:05 / 01-12-2014
“Nestle” қолиб кетган конфетлардан электр энергияси ишлаб чиқаради
23:13 / 30-11-2014
Ўзбекистонда 2014 йил давомида 23та фотоэлектр станцияси фойдаланишга топширилади
20:37 / 30-11-2014
Рейтинг@Mail.ru