19:14 / 17.02.2015
7 376

Колумбиялик аёл ўз исмини алифбонинг барча ҳарфларига алмаштирди

Колумбиялик аёл ўз исмини алифбонинг барча ҳарфларига алмаштирди

Колумбиянинг Богота шаҳрида яшовчи ўқитувчи аёл ўз исмини алифбонинг барча ҳарфларига алмаштирди, дея хабар бермоқда «Газета.ru». Энди унинг исми Abcdefg Hijklmn Opqrst Uvwxyz бўлди.

Учта университетда ўқитувчилик қиладиган 36 ёшли аёл шундай исмга эга бўлиш ҳуқуқи учун нақ икки йил курашди.

Ўзининг айтишича, у доимий равишда ўзини «янгилаб туриш» эҳтиёжига эга, шу туфайли исмини тез-тез ўзгартиради. Унинг аввалги исм-шарифи Ледизанга Киборг бўлган.

«Одамлар исмим орқали мени таниб қолишларини истамайман», — деди колумбиялик аёл.

Манба: www.daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Колумбиялик аёл ўз исмини алифбонинг барча ҳарфларига алмаштирди