Полициячининг намойишчини бағрига босиб тургани акс этган сурат интернетда шов-шувга сабаб бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
02-12-2014 | 11:34 ZAMIN.UZ / Дунё / 02 Декабр 2014 года
1 436

Полициячининг намойишчини бағрига босиб тургани акс этган сурат интернетда шов-шувга сабаб бўлди

Полициячининг намойишчини бағрига босиб тургани акс этган сурат интернетда шов-шувга сабаб бўлди

Полиция офицерини қучоқлаб йиғлаб турган намойишчи сурати интернет фойдаланувчилари эътиборини тортди — айни пайтгача уни 400 мингдан ортиқ Facebook фойдаланувчилари бир-бири билан бўлишди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда, деб ёзади "Daryo" нашри.
12 ёшли Девон Ҳарт АҚШнинг Орегон штати Портленд шаҳрида маслаҳатчилар суди ҳукмига қарши юзага келган норозилик акцияларидан бирида қатнашган эди. Суд Фергюсон шаҳрида 18 ёшли афро-америкалик ўсмирни отиб қўйган полициячини оқлаб ҳукм чиқаргани учун 38 та штатда тартибсизликлар юзага келган. Намойишлар чоғида Ҳарт қўлида «Бепул бағримга босаман» (Free hugs) ёзуви туширилган тахтачани кўтариб юрган.

Мустақил фотосуратчи томонидан кадрга муҳрланиб, The Oregonian нашрида чоп этилган суратда Портленд полицияси сержанти Брет Барнум йиғлаб турган болакайни қучиб тургани акс этган.

Фото: Associated Press

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru