Mars One лойиҳасида Марсга учиши мумкин бўлган 100 киши танлаб олинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
17-02-2015 | 22:54 ZAMIN.UZ / Дунё / 17 Феврал 2015 года
758

Mars One лойиҳасида Марсга учиши мумкин бўлган 100 киши танлаб олинди

Mars One лойиҳасида Марсга учиши мумкин бўлган 100 киши танлаб олинди

Mars One лойиҳаси ташкилотчилари Марсга учадиган ва у ерда доимий колония ташкил қилишда қатнашадиган номзодлар сонини 100 нафаргача қисқартирди, деб хабар бермоқда Meduza.

Аввалги босқичдаги 660 кишининг синови билан лойиҳанинг тиббиёт директори Норберт Крафт шуғулланган. Кейинги босқичга ўтган 100 кишининг ярми аёл, ярми эркак бўлиб, уларнинг ёши 19 дан 60 гача. Улардан 33 нафари АҚШ фуқаролари бўлса, 31 европалик, 16 осиёлик, етти африкалик ва етти австралиялик ҳам рўйхатдан ўрин олган.

Кейинги босқичда номзодларнинг Марсдаги ҳаёт қийинчиликларига тайёрлиги синаб кўрилади. Якунда жами 24 киши – ҳар бири 6 кишидан иборат 4 жамоа қолиши кўзда тутилмоқда. Ушбу жамоалардан бири 2025 йилда Марсга йўл олиши режалаштирилган.

Манба: www.daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru