09:44 / 18.02.2015
7 166

Гаитидаги карнавалда 18 киши ток уриши натижасида ҳалок бўлди

Гаитидаги карнавалда 18 киши ток уриши натижасида ҳалок бўлди

Гаитидаги карнавал чоғида камида 18 кишини ток уриб ўлдирди, дея хабар бермоқда Associated Press. Яна 60 киши жабрланди.

Гувоҳлар сўзларига кўра, карнавал платформаси устида турган одамлардан бири электрузатиш симини таёқ ёрдамида баланд кўтариб, тагидан ўтиб кетмоқчи бўлган. Натижада платформада бўлган бир неча киши шу заҳотиёқ нобуд бўлган, бошқалар у ердан ўзларини пастга отган, оломон орасида эса ваҳима юзага келган.

Февраль ойида Гаитида «Марди Гра» байрамига бағишланган карнаваллар бўлиб ўтади. Унда гаитиликлар анъанавий қўшиқларни ижро этади ва диний маросимларни амалга оширади.

Манба: www.daryo.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Гаитидаги карнавалда 18 киши ток уриши натижасида ҳалок бўлди