10:51 / 18.02.2015
6 739

Қозоғистонда шифокорларга ҳужжатларни қоғозда расмийлаштириш ман қилинади

Қозоғистонда шифокорларга ҳужжатларни қоғозда расмийлаштириш ман қилинади

2015 йилнинг 1 апрелидан Қозоғистон тиббиёт муассасаларида ҳужжатларни қоғозларда расмийлаштириш ман қилинади. Бу ҳақда Қозоғистон Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш вазири Тамара Дуйсеновага асосланиб, Tengrinews.kz портали хабар берди.

“Апрелдан компьютерларга эга бўлган тиббиёт муассасаларида беморнинг амбулатор картасидан ташқари, барча ҳужжатларни қоғозда ёзиш тақиқланади”, деб айтди Дуйсенова вазирлик коллегиясининг кенгайтирилган йиғилишида.

“Ҳар иккита хатдан бирида беморлар шифокор ёнига борганларида, шифокорлар уларга эътибор бермай ҳужжатларни тўлғазиб ўтирганлари ҳақида шикоят тушмоқда. Шунинг учун, 1 апрелдан ҳар бир шифокорни компьютер билан таъминласак, барча шифокорлар, агар таъминлай олмасак, унда иш ўрнида компьютерга эга бўлган шифокорлар ҳужжатларни қоғозда расмийлаштиришмайди”, деб қўшимча қилди вазир.

Аввалроқ Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев давлат муассасаларида қоғозга ёзишни бартараф этишга буйруқ берган эди. “Мен таълим, соғлиқни сақлаш вазирликларида қанча қоғоз сарфланишини айтган эдим. Бу барча қоғозлар керакмас бўлса, уларни йўқотинглар”, деган Нурсултон Назарбоев.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда шифокорларга ҳужжатларни қоғозда расмийлаштириш ман қилинади