09:55 / 19.02.2015
6 495

Россия Федерал хавфсизлик хизмати раҳбари АҚШга учиб кетди

Россия Федерал хавфсизлик хизмати раҳбари АҚШга учиб кетди

Россия Федерал хавфсизлик хизмати директори Александр Бортников бошчилигидаги делегация 18 февраль куни АҚШ пойтахтига экстремизмга қарши курашиш бўйича ўтказиладиган саммитда иштирок этиш учун учиб кетди, деб хабар берди ТАСС ахборот агентлиги.

Вашингтонда бўладиган учрашувда ФХХ раҳбари ўзининг хорижий ҳамкасблари билан хорижий террорчиларга қарши курашиш масалаларини муҳокама қилади ҳамда бундай шахслар тўғрисида ахборот алмашиш бўйича технологик ечимлар билан ўртоқлашади.

Бу ҳафта Вашингтонда экстремизмга қарши курашиш бўйича саммит бўлиб ўтмоқда. АҚШ президенти Барак Обама таъкидлаганидек, бу тадбир орқали озод ва кўп миллатли жамиятлар “имкониятлар, адолат ва инсоний қадр-қиммат”ларга йўл очиб беришини яна бир бор намойиш қилиш мумкин бўлади. 19 февралда саммит халқаро масалаларга бағишланган қисми билан ўз ишини давом эттиради.

Саммитда 70 га яқин давлат вакиллари иштирок этмоқда.

Манба: www.kun.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия Федерал хавфсизлик хизмати раҳбари АҚШга учиб кетди