11:35 / 19.02.2015
11 689

Россияда 5 ёшли бола 3 яшар синглисини ов милтиғидан отиб ташлади

Россияда 5 ёшли бола 3 яшар синглисини ов милтиғидан отиб ташлади

17 февраль куни кечқурун Россия таркибига кирувчи Бурятия Республикасининг Цаган-Морин қишлоғидаги уйлардан бирида уч яшар қизчанинг жасади топилди, дея хабар бермоқда «Вести.ru». Унинг кўксида ўточар қурол билан етказилган жароҳат бўлган.

Фожиа икки невараси билан яшовчи пенсионернинг уйида содир бўлган. Қария ичкиликбозликка ружу қўйган бўлиб, невараларига эътиборсиз бўлган. Болалар қаровсиз қолиб, ошхонада ўйнаётган вақтида 5 ёшли бола совитгич орқасидан ов милтиғини топиб олган ва синглисига қаратиб, тепкини босган. Ўқ қизчанинг кўкрагига теккан ва у шу заҳотиёқ вафот этган.

Жасадни пенсионернинг қўшниси кўриб қолган ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига хабар берган.

Айни пайтда ҳодиса юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда 5 ёшли бола 3 яшар синглисини ов милтиғидан отиб ташлади