12:58 / 19.02.2015
8 583

Қозоғистон Сенати Нурсултон Назарбоевдан муддатидан олдин президентлик сайловини ўтказишни сўради

Қозоғистон Сенати Нурсултон Назарбоевдан муддатидан олдин президентлик сайловини ўтказишни сўради

Қозоғистон парламентининг Юқори палатаси мамлакат президенти Нурсултон Назарбоевга муддатидан олдин президентлик сайловини ўтказишни сўраб мурожаат қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.

“Қозоғистон халқ ассамблеяси кенгашининг ташаббусини қўллаб қувватлашингизни ва Қозоғистон президентлигига навбатдан ташқари сайлов ўтказиш ҳақидаги таклифни кўриб чиқишингизни сўраймиз”, – дейилади мурожаатда.

Аввалроқ Қозоғистон халқ ассамблеяси муддатидан олдин президентлик сайлови ўтказиш ташаббуси билан чиққан ва парламентнинг қуйи палатаси бу ташаббусни қўллаб-қувватлаган эди. Муддатидан олдинги сайловларнинг ўтказилишини сўраб қилинган мурожаатларга, президентлик ҳамда парламент сайлов кампанияларинининг бир вақтга, 2016 йилга белгилангани сабаб бўлган.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистон Сенати Нурсултон Назарбоевдан муддатидан олдин президентлик сайловини ўтказишни сўради