Россиядаги Федерал агентлик тиббий-биологик махсус препаратлар давлат илмий-тадқиқот институтида оламшумул янгилик яратилмоқда. Институт директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари Андрей Симбирцевнинг маълумотига кўра, олимлар зарарли сифатга эга ўсимтанинг сўнгги босқичида ҳам даволашга қодир препарат устида охирги синов тажрибаларини олиб бормоқда, деб ёзади “Qalampir” сайти.
“Клиник ҳолатгача бўлган синов тажрибалардан орттирган ҳисоботларга кўра, беморлар дори воситасини яқин уч йилда қабул қилиши мумкин”, деб қўшимча қилади Симберцев.
Меланома ва саркома ривожланган сичқон ҳамда каламушда дори воситаси билан тажрибалар ўтказилди. “Дори воситаси ҳаттоки энг сўнгги босқичдаги ўсимтани йўқ қила олди”, дейди профессор.
“Известия” газетасининг ёзишича, воситасининг таркибида барча турдаги ҳужайраларни синтездан ўтказа оладиган молекула мавжуд. Айнан шунинг учун, олимлар ҳамма турдаги ўсимтани даволаш мумкин, деб ўйлаяпти.
Бундан аввал, Россия онкология илмий маркази ва Ўзбекистон Республикаси онкология илмий маркази ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзолагани хақида хабар берган эдик. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади