08:19 / 16.03.2017
10 919

Нима учун эркаклар саримсоқпиёзни кўпроқ тановул қилишади?

Нима учун эркаклар саримсоқпиёзни кўпроқ тановул қилишади?

Саримсоқпиёз ҳиди — ушбу ўсимлик борасида умумий қараш пайдо бўлмаганининг асосий сабабидир. Ошпазлар саримсоқни яхши кўришади ва уни деярли барча таомга қўшиш тарафдоридирлар. Аммо, жамоатчилик фикри, унинг ҳиди туфайли турлича экани барчага яхши маълум.

Бироқ, айрим кишиларни саримсоқпиёз ҳиди ўзига тортиши ҳам мумкин экан. Тадқиқотлар натижалари кўплаб аёллар енгилгина саримсоқ ҳиди келиб турган эрларини ёқтиришини кўрсатмоқда. Қуйида бунинг сабабига ойдинлик киритамиз.

Шотландиядаги Стирлинг университети олимларининг тадқиқоти бу борада инқилоб ясади. Унга кўра, аёлларнинг аксарияти саримсоқпиёз ҳидини соғлом эр ҳидига қиёслашар экан. Агар саримсоқнинг кучли антибиотик хусусиятлари эътиборга олинадиган бўлса, бу фикр унчалик ҳам нотўғрига ўхшамайди.

42 нафар эркакдан иборат тажриба гуруҳи хом саримсоқ доналарини истеъмол қилиб, қўлтиғи остида салфетка олиб юришган. Уларнинг тер намуналарини эса, 82 аёлга ҳидлатишган ва ёқимли, ўзига тортувчи, эрликни таъкидловчи ва ўткирлиги жиҳатидан баҳолаш сўралган.

Натижалар эса кишини ҳайратга солиши шубҳасиз. Кўп ҳолларда хом саримсоқ еган эркакларнинг тер ҳиди саримсоқ пиёз емаган эркакларга қараганда аёлларга кўпроқ маъқул келган. Эркак қанчалик кўп ушбу пиёздан тановул қилса, унинг ҳиди шунчалик ўткирлашган, теридаги феромонлар аралашмаси юқори кўрсаткичга етган.

Кимёдан маълумки, саримсоқ таркибида олтингугуртли водород ва рух бўлиб, бу моддалар эркак жинсининг кимёвий ўзига хослигини белгиловчи тестостерон моддасини ишлаб чиқаришда муҳим ўрин тутади. Унинг асосини ташкил этади.

Бундай ғаройиб натижаларни аёлларга кўпроқ соғлом эркаклар ёқиши билан изоҳлаш мумкин. Саримсоқпиёз эса сабзавотлар орасидаги энг соғломи ҳисобланади.

Умуман, хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, саримсоқ шундоқ ҳам афродизиак ҳисобланади. Унинг таркибида қон қуйилишини кўпайтириш хусусиятига эга аллицин моддаси мавжуд. Бу шуни англатадики, тез орада саримсоқпиёз негизида маҳаллий таъсир кучига эга спрейлар ишлаб чиқарилса, ажаб эмас.

Манба: Соф.уз

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Нима учун эркаклар саримсоқпиёзни кўпроқ тановул қилишади?