23:40 / 25.03.2017
13 441

Чойнинг фойдаси тўғрисидаги ҳақиқат ва ёлғонлар

Чой – жуда фойдали ичимлик бўлиб, дунё бўйича оммабопликда сувдан кейинги ўринда туриши ҳаммага маълум. Тадқиқотлар чойнинг юракни ҳимоя қилиш ва инсульт хавфини камайтириш хусусиятига эга эканлигини тасдиқлайди. Чой тўғрисида қуйидаги келтирилган ёлғонларга ишонишни бас қилиш вақти келди.
Чойнинг фойдаси тўғрисидаги ҳақиқат ва ёлғонлар
Сут чойнинг ҳамма фойдали хусусиятларини йўқотади

Бу назарияни яқинда ўтказилган текширишлар чиппакка чиқарди. Олинган натижаларга кўра, организмга катехинлар сут қўшилган чойдан ҳам, сутсиз чойдан ҳам бир хил миқдорда сингдирилади.

Қора чой таркибида кофеин миқдори кўк чойга қараганда кўпроқ

Чойнинг ҳамма турлари таркибида кофеин бор. Чойдаги кофеин миқдори унинг қандай дамланишига ҳам боғлиқ: қанча узоқ дамланса, кофеин шунча юқори бўлади. Чойнинг ранги кофеин миқдорига таъсир қилмайди.

Кўк чой озишга ёрдам беради

Кўк чой бошқа чойлар сингари фойдали хусусиятларга эга, лекин рекламаларда айтилган ортиқча вазнга қарши мўъжизавий восита деб айтиб бўлмайди. Бундан ташқари, етарли даражада овқатланмасдан кўк чойни кўп ичиш вазннинг камайишидан ташқари меъданинг зарарланишига ҳам олиб келади.

Қалампир чой қорин оғриғига ёрдам беради

Қалампир чой қорин оғриғига қарши энг яхши восита эмас. Аксинча, бу чой баъзиларда меъда қайнашини келтириб чиқаради. Агар сизни қорин оғриғи безовта қилаётган бўлса, яхшиси занжабилли чой дамлаб ичинг.

Манба: «Дарё»

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Чойнинг фойдаси тўғрисидаги ҳақиқат ва ёлғонлар