13:04 / 27.03.2017
16 140

Ҳақиқатан ҳам ёғлар зарарлими? Ёлғонларни фош қиламиз

Ҳақиқатан ҳам ёғлар зарарлими? Ёлғонларни фош қиламиз
Организмга овқатлар билан кираётган ёғлар тўғрисида кўп гаплар айтилади. Булардан баъзилари мутлақо асоссиз бўлса, бошқалари эса маълум бир ҳолатлардагина тўғридир.

1-ёлғон: ҳайвон ёғлари қондаги холестерин даражасини оширади

Ёғлардан, шу жумладан ҳайвон ёғларидан ҳақиқатан ҳам холестерин синтезланади. Лекин бу фақат ортиқча истеъмол қилинган ҳолларда юз беради. Шуни эсда тутингки, худди шундай жараён углеводлар ортиқча истеъмол қилинганда ҳам содир бўлади.

2-ёлғон: ёғлар истеъмол қилиш ортиқча вазн пайдо бўлишига сабаб бўлади

Вазн йиғиш жараёни сарф қилинаётганидан кўра истеъмол қилинаётган калориянинг кўплиги сабабли юз беради. Ва бу ҳолда озишнинг икки йўли бор: кундузги калорияни пасайтириш ёки ҳаракат фаоллигини ошириш.

Агар сиз биринчи йўлни танласангиз, буни айнан ёғлар ҳисобига амалга ошириш осонроқ, чунки 1 грамм ёғ 1 грамм оқсил ёки углеводга қараганда 2 марта калориялироқдир. Лекин буни қилмаганингиз маъқул, чунки ёғ етишмаслик ҳолларида организм ўзидаги захираларни сақлашга ҳаракат қилади ва сиз одатдаги овқатланишга ўтганингиздан кейин уларни яна қайтадан йиға бошлайди.

3-ёлғон: ёғлар — юрак-томир касалликларининг асосий сабабчиси

Юқорида эслатганимиздек, ёғлар холестерин даражасининг юқори бўлишига сабабчи эмас. Умуман олганда, кўтарилган холестерин — бу юрак-томир касалликлари сабабидан эмас, балки артериялардаги яллиғланиш жараёнлари оқибатида пайдо бўлади.

Бундай жараёнларни чекиш ва ўтириб ишлаш тарзидан тортиб, шакарни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш каби омиллар келтириб чиқариши мумкин.

Манба: «Дарё»

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Ҳақиқатан ҳам ёғлар зарарлими? Ёлғонларни фош қиламиз