Метеоризм, қорин спазмалари, кутилмаганда ичаклардан овоз чиқиши барча инсонларда учраб туради. Бу ёқимсиз ҳолат, албатта. Бундай пайтда дори қутисига кўз югуртиришдан осони йўқ. Аммо организмимизни галдаги препарат билан заҳарлашга шошилмасак, муаммонинг бошқа ечимларини ҳам топа оламиз.
Биз сизга осон ва табиий йўллар билан бу каби муаммодан халос бўлиш сирларини ўргатамиз.
Йогурт
Қорин дам бўлганида ёғсиз, мевасиз йогурт енг. Харид вақти маҳсулот қадоғига диққат қилинг, ёғлилик фоизи кам бўлишидан ташқари, қанд миқдори ҳам оз бўлиши лозим.
Қатиқ
Овқат ҳазм бўлмаслиги билан боғлиқ безовталик келиб чиққанида 1 стакан ёғсиз қатиқ ичинг. Қатиқ таркибидаги бактериялар ичаклар микрофлорасига ижобий таъсир кўрсатади.
Банан
Ҳаддан ортиқ кўп туз истеъмол қилсангиз, ора-чора банан еб туринг. Таркибидаги калий ҳисобига банан қориндаги спазмни енгиллаштиради, шу билан бирга, организмдаги тузнинг осон чиқиб кетишини таъминлайди.
Занжабил
Инфекция тушиши оқибатида келиб чиқадиган қорин оғриқларида занжабил қўшилган чой айни муддао. Занжабилли чойни эрталаб оч қоринга, озроқ асал қўшиб ичиш тавсия этилади.
Мойчечакли чой
1 чой қошиқ мойчечак гулини 1 стакан қайноқ сувда дамлаб, 15 дақиқа тиндиринг. Сўнг докадан сузиб, оз-оздан ичинг. Чойни овқатлангандан сўнг ичсангиз, қорин оғриқлари безовта қилмайди.
Манба: Qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Damas учун онлайн контрактация очилади
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди