Келиб чиқиш сабаблари...
Жиғилдон қайнаши кўкракдаги оғриқ, қориннинг тўладек туюлиши, оғизда нордон ёки аччиқ таъм сезилиши билан кечади. Унинг келиб чиқиш омиллари турлича бўлиб асосан, ошқозонда овқат яхши ҳазм бўлмаганда юзага келади. Ошқозон шираси, ошқозон деворларини қитиқлайди ва одамда жиғилдон қайнайди. Бу касаллик айниқса тўғри овқатланиш қоидаларига риоя этмайдиганларда кўп учрайди.
Қуруқ, тез тайёр бўладиган егуликлар истеъмол қилиш, кофега ружу қўйиш, аччиқ чойга ўрганиб қолиш ҳам жиғилдон қайнашига сабаб бўлади. Баъзида эса ҳоммиладорлик, ортиқча вазн ҳам айни касаллик белгиларни намоён этади. Жиғалдон қайнаши шунчаки кўкрак остидаги нохуш оғриқ эмас, ошқозон ширасининг ҳадеб қизилўнгачга келиб тўпланавериши анчайин жиддий касалликлар турли яра ва ҳаттоки қизилўнгач саратонига ҳам олиб келиши эҳтимоли бор.
СОДА ЁРДАМ БЕРАДИМИ?
Баъзилар жиғилдон қайнашининг тез қайтариш учун истеъмол содасидан фойдаланадилар. Ҳақиқатдан ҳам истеъмол содаси ошқозон шираси бир муддат мўътадил ҳолга келишини таъминлайди. Аммо ярим соатдан кейин жиғилдон яна боягидек ва ҳатто ундан ҳам кучлироқ қайнайди. Халқ табобатида битта картошка шарбатини кун давомида ҳар сафар овқатдан олдин 1 ош қошиғдан ичиш тавсия этилади. Бир-неча хўплам сут ичиш ҳам жиғилдонни тинчлантириши мумкин.
Жиғилдоним қайнамасин десангиз:
Тез-тез кам кам овқатланинг.
Аччиқ, қовурма таомлар истеъмолини камайтиринг, нордон таъмли шарбатлар, саримсоқ, шоколад, алкогол, кофе, аччиқ чойдан воз кечинг.
Овқатни уйқудан камида икки соат олдин енг. Овқатдан кейин эгилманг.
Қоринни сиқиб турадиган камар, бандаж, кийимлардан воз кечинг.
Фақат касаллик белгилари билан курашмасдан терапевт ёки гастроэнтнролог ҳузурига боринг.
Манба: www.dia.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
АҚШ Исроилдан юз ўгирдими? Нетаняҳу Вашингтонга бормайди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ элчиси: “Россия Украина пойтахтига гипертовушли ракеталар билан зарба берди”
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Нетаняҳу Исроил делегациясининг АҚШга сафарини бекор қилди
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!