00:10 / 30.06.2017
12 005

Узумнинг фойдаси ва калорияси ҳақида 8 ҳақиқат…

Узумнинг фойдаси ва калорияси ҳақида 8 ҳақиқат…
Август-сентябр ойларида узум сайллари авж олади. Биз ўзбеклар узумни эрталабки чойга нон билан истеъмол қиламиз. Боболаримиздан мерос бундай нонушта бежиз эмас. Сабаби узумнинг калорияси сиз ўйлаганингиздан кўра кўпроқ. Бундай нонуштадан сўнг тушгача тўқ юрасиз. Узумнинг фойдалари ва умуман узум ҳақида қуйида келтирдик.

1. Узумни ошқозон-ичак касалликлари билан оғрийдиган беморлар камроқ еганлари маъқул
. Бир қарашда мева — енгил таом кўрингани билан узум анча қийин ҳазм бўлади. Бундан ташқари узумда жуда кўп миқдорда глюкоза ва фруктоза мавжуд бўлиб улар қонга жуда тез сўрилади ва қондаги инсулин ортиб кетади. Шунинг учун ҳам ошқозон ости бези касалликлари ёки қандли диабет, ортиқча вазн билан оғрийдиган беморлар узумни умуман истеъмол қилмаганлари маъқул.

2. Узумнинг фойдаси шундаки, унинг таркибида
А, C, В6 витаминлари ва фолат(фолат кислотаси), шу билан бирга организм учун зарур бўлган кальций, калий, темир магний ва фосфор минераллари мавжуд. Бундан ташқари узум таркибида камёб модда — флавоноидлар бўлиб, улар қаришга ва эркин радикалларга қарши курашувчи жуда кучли антиоксидантдир.

3. Узумни, у табиий маҳсулот бўлсада истаганча еб бўлмайди. 0,5 кг бутунлай соғлом одам учун ҳам жуда кўп. Юқори каллорияси туфайли у озиш учун парҳез тутадиганларга умуман тўғри келмайди. Меъёрда узумни кунига 10-15 дона истеъмол қилган маъқул.

4. Узум кучли аллергенлар қаторига киради. Узум қанчалик тўқ рангда бўлса аллергия чақириш ҳавфи ҳам шунча юқори бўлади. Бироқ шу билан бирга тўқ рангли турларда инсон организми ҳимоя кучларини мустаҳкамловчи антиоксидантлар бирмунча кўп бўлади.

5. Узумнинг у ёки бу тури калорияси кўпроқ деб ҳисоблайдиганлар — хато қилишади
. Аслида узумнинг оч ва тўқ ранглилари калорияси бир хил: 65ккал/100гр.

6. Кўпчилик узумни еганда уруғларини чиқариб ташлайди. Айтиб ўтиш керакки узум данакчалири А, E, К витаминлари, ҳамда катта миқдорда табиий ёғлар манбаидир. Бу моддалар эса инсон организми хужайраларини мустаҳкамлаб, кишини ёшартиради. Шунинг учун ҳам диетологлар узумни уруғи ва пўсти билан ейишни буюрадилар.

7. Айримлар узум семиртиради, деб бу мевани умуман истеъмол қилмайдилар. Гап шундаки, узум иштаҳани очади. Агарда сиз тўйимли таомномангизга узумни ҳам киритсангиз у албатта семиришга олиб келади. Аммо енгил таомлар қаторида, оз миқдорда истеъмол қилинган узум қоматингизга ҳеч қандай зарар етказмайди.

8. Узум ўзининг шифобаҳш ҳусусиятлари билан кўпгина касалликларга даво бўлади. У инсон организмини умумий мустаҳкамлайди. Шу билан бирга узум шарбати — нафас сиқиши(астма)да ёрдам беради. Узум шарбати юрак мускулларини мустаҳкамлайди ва қондаги азот оксиди миқдорини ошириб, қон қуюлиши ва тромбларнинг олдини олади. Узум — пешоб ҳайдайди ҳамда буйраклар ва ўт пуфаги фаолиятини яхшилайди.

Манба: maslahatim.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Узумнинг фойдаси ва калорияси ҳақида 8 ҳақиқат…