10:26 / 23.07.2017
30 924

Олимлар соч оқаришига қарши янги дори яратишди...

Олимлар соч оқаришига қарши янги дори яратишди...
Барселона автоном университети олимлари аслида саратонга қарши янги дори воситасини ишлаб чиқиб, уни 52 нафар ўпка саратонига учраган беморда синаб кўрмоқчи бўлишганди. Улар дорининг салбий таъсирини текшириб кўришни ният қилишганди. Қарангки, таъсирни аниқлашди. Лекин буни салбий таъсир ҳам деб бўлмайди.

Дорини истеъмол қилган беморларнинг 14 нафарида соч қорайиш ҳодисаси кўзга ташланди. Ҳақиқатан, барчанинг кўз ўнгида уларнинг оқарган сочлари илгариги рангига кира бошлади. Яна 13 беморнинг бошида эса ёшликдаги рангда янги сочлар ўсиб чиқаётганига гувоҳ бўлишди. Лекин ихтирочилардан бири профессор Жун Робинсон ҳали буни соч оқаришига қарши дори сифатида тан олиб бўлмаслигини уқтирди.

Сабаби, дори воситаси олимлар тарафидан ҳали тўлиқ ўрганиб чиқилмади. Изланишлар давомида ростдан ҳам у соч оқаришини бартараф этиб, янги сочлар ўсиб чиқишини таъминлай олса, кенг омма эътиборига ҳавола этилади.


Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Олимлар соч оқаришига қарши янги дори яратишди...