14:16 / 22.10.2017
17 446

Ҳомиладорлар учун зарурий йўриқнома

Ҳомиладорлар учун зарурий йўриқнома

Соғлом фарзанд – юрт келажаги пойдеворидир. Шу сабабли ҳар бир ҳомиладор аёл келгусида тўрт мучаси соғ фарзанднинг онаси бўлиш учун ҳомиладорликнинг илк ҳафталариданоқ эҳтиёт чораларини кўришлари лозим.

1. Ҳомиладорлик маълум бўлгач, оилавий поликлиникадан рўйҳатдан ўтилади.

2. Ҳомиладорлар учун 9 соатлик уйқу кунлик меъёр ҳисобланади. Тунда уйқуга тўймасангиз, кундузи озроқ мизғиб олишингиз ҳам мумкин.

3. Зарурат туғилмаса ҳомиладорликнинг илк ойларида нурли аппаратлар текширувидан имкон қадар камроқ ўтиш керак.

4. Ҳомиладор аёллар таомномаси витаминларга бой маҳсулотларда таркиб топиши лозим. Балиқ, гўшт, сариёғ, қаймоқ, творог, пишлоқ ва мевалар шулар жумласидандир.

5. Бу пайтда аёл ўзини асабий ҳолатлар ва стрессдан сақлагани маъқул.

6. Енгил жисмоний машқлар бўлғуси она учун ҳам, ҳомила учун ҳам кони фойдадир.

7. Ҳомиладорлик даврида баланд пошнали пойабзаллардан бутунлай воз кечиш даркор.

8. Салқин кунлар келиши билан шамоллаб қолмаслик чорасини кўриш ҳомиладорлик даврида муҳим аҳамият касб этади.

9. Бу даврда тишлар жуда таъсирчан бўлиб қолиши табиий. Шу сабабли ҳомиладорликнинг илк ойлариданоқ тиш шифокори қабулида бўлинг.

10. Қаттиқ толиқиб қолгунга қадар ишлаш тавсия этилмайди.

11. Ҳар доим қоматни тик тутиб юришга одатланиш керак. Уйни тозалаш ёки чангютгичдан фойдаланишда ҳам фақат тиззаларни букиб эгилган дуруст.

12. Биринчи уч ойлик – ҳомиладорликнинг энг муҳим даври ҳисобланади. Уни кўнгилдагидек ўтказиб олиш эса кейинги ойлар давомидаги яхши кайфият ва ҳолатни таъминлаб беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Ҳомиладорлар учун зарурий йўриқнома