12:32 / 25.10.2017
8 090

Дантист тавсияси: Тишларингиз соғлом бўлиши учун тўғри таомланинг!

Дантист тавсияси: Тишларингиз соғлом бўлиши учун тўғри таомланинг!

Садафдек оппоқ тишлар соҳибаси бўлишни истайсизми? Тишларингиз кўзни қамаштирар даражада нур сочиб туришини-чи? Ундай бўлса, таомланиш тартибида катта эътибор кўрсатиш зарар қилмайди.

“Тишлар жонли тана аъзоларидир ва улар ҳам ўз соҳибидан тўғри таомланишни талаб этади. Бу тишларнинг қайта тикланиши, шунингдек эмаль ва дентиннинг соғлом ҳолатини ушлаб туриш учун зарур” дейди у.

Бундан келиб чиқадики, агар сиз етарли даражада витаминлар ва минераллар истеъмол қилсангиз, тишларингиз чиройли кўринишини йўқотмайди. Зарарли маҳсулотлар аломатлари эса тишларингизда ҳам намоён бўлади.

Доктор Линнинг айтишича, тиш оғриғига нафақат шакар, балки турли парҳезлар ҳам сабаб бўлади.

Тишлар саломатлигини таъминлаш учун A, D, K2 ва E витаминлари зарур.
А витамини мол жигари, балиқ, сут ва тухум, В витамини балиқ, қўзиқорин, сут маҳсулотлари, К2 витамини пишлоқ, тухум, сариёғ, жигар ва салями, Е витамини эса исмалоқ, брокколи ва ёнғоқ таркибида сероб, деб ёзади хориж нашрлари.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Дантист тавсияси: Тишларингиз соғлом бўлиши учун тўғри таомланинг!