Олимлар қаҳва кўплаб касалликларнинг ривожланишига тўсқинлик қила олишини аниқладилар. АҚШ кардиологлари ассоциациясида Колородо университети тиббиёт мактаби мутахассислари маъруза қилиб, қаҳванинг фойдали хусусиятларини тилга олиб ўтдилар. Маълум қилинишича, ҳафтасига бир неча финжон қаҳва ичиш инфаркт хавфини 7 % га, инсульт хавфини эса 8% га камайтиради.
Олимлар шунингдек қаҳва инсон организмига зарар эмас, фойда келтиришини, юрак-қонтомир тизимини яхши ҳолатда ушлаш ва юракнинг бир маромда ишлашига кўмак беришини алоҳида қайд этдилар. Аммо қаҳвани ҳаддан ортиқ кўп миқдорда истеъмол қилишнинг зарарлари ҳам инкор этилмади. Юрак-қонтомир касалликларининг ривожланишида эса ёғли гўштнинг хавфлироқ эканлигини айтилди. Тадқиқот натижаларига кўра, айнан ёғли маҳсулотларни истеъмол қилиш юрак-қонтомир касалликларининг ривожланишига олиб келади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг