08:22 / 02.12.2017
10 939

Шарбатларнинг шифобахш хусусиятлари

Шарбатларнинг шифобахш хусусиятлари
Табиат ато этган мевалар шарбатининг кўплаб фойдали хусусиятлари мавжуд эканлигидан хабардорсиз. Уларнинг қай бири қандай касаликка даво бўлиши эса сиз учун янгилик бўлиши шубҳасиздир.

Анор шарбати нимжон организмни турли оғир операциялардан кейин қайта тикланишига ёрдам беради, камқонликни бартараф этади.

Олма шарбати юрак-қонтомир тизими фаолиятини яхшилаб, ақлий меҳнат билан шуғулланувчи инсонлар учун фойдалидир. Шунингдек олма шарбати организмдаги тузларни чиқариб ташлаш хусусиятига ҳам эга.

Нок шарбати микробларга қарши курашади, буйракдаги тошларни туширишда наф келтиради. Ушбу шарбат инфекцияларга қарши курашувчанликни ҳам оширади.

Узум шарбати асабларни тинчлантириш, қондаги холестирин миқдорини камайтириш борасида беқиёсдир.

Шафтоли шарбати юрак фаолиятини яхшилайди, камқонликда, ошқозон ҳасталиклари ва қабзиятда фойда беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Шарбатларнинг шифобахш хусусиятлари