20:21 / 04.01.2018
14 162

Олимлар колбаса ва сосискаларнинг хавфидан огоҳлантиради

Олимлар колбаса ва сосискаларнинг хавфидан огоҳлантиради
Олимлар ишлов берилган гўшт маҳсулотларини истеъмол қилиш, инсонларда хавфли ўсмалар келиб чиқишининг эҳтимолини оширишини аниқлашди. Бу тўғридаги мақола European Journal of Cancer илмий журналида чоп этилди.

Глазго университети мутахассислари 260 минг нафар ўрта ёшдаги аёлларда илмий тадқиқотлар ўтказишган.

Тадқиқотда аниқланишича, бир кунда 9 (тўққиз) грамм қайта ишланган гўшт маҳсулотларини истеъмол қилиш, аёлларда кўкрак саратони билан касалланиш эҳтимолини 15 фоизга оширади. Бу, бир ҳафта давомида иккита сосиска ёки учта паррак қилиб кесилган, дудланган гўштни истеъмол қилиш деганидир.

Тадқиқот натижасида қайд этилишича, айнан қайта ишланган гўшт маҳсулоти шундай хавф туғдиради.

Бундан олдинроқ, БЖССТ бир кунда 50 грамм қайта ишланган гўшт маҳсулотини истеъмол қилиш, инсонда хавфли ўсмалар пайдо бўлиши эҳтимолини 18 фоизга оширишини аниқлаган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Олимлар колбаса ва сосискаларнинг хавфидан огоҳлантиради