21:30 / 15.01.2018
11 133

Соч тўкилишини қандай тўхтатиш мумкинлигини биласизми?

Соч тўкилишини қандай тўхтатиш мумкинлигини биласизми?
Соғлом турмуш тарзи ва овқатланиш рациони соғликни ва ёшликни сақловчи муҳим омил ҳисобланади. Шунга қарамай, кўпчилик маҳсулотларнинг таркибига эмас, балки унинг ташқи кўриниши ва иштаҳа очар ифорига қараб танлайди. Бу эса организмда витамин ва минералларнинг камайишига сабаб бўлади.

Шунинг учун озиқ-овқат маҳсулотларини танлаётганда унинг таркибидаги шифобахш витамин ва минералларнинг миқдори ҳамда организмга нечоғлик фойдали эканини ҳисобга олишни унутманг.

Хўш, қандай маҳсулотлар дармондориларга бой?
  • Масалан, сут ва сут маҳсулотларида кальций моддаси жуда кўп.
  • Хром эса буғдой нон, вино, устрица (еса бўладиган денгиз моллюскаси) таркибида мавжуд.
  • Мис моддаси резавор сабзавотлар, тухум, товуқ гўшти, қўзиқорин, ловия, бодом, писта ва ошқовоқ уруғида етарлича бор.
  • Саримсоқ, хурмо ва қора смородина йоднинг кони саналади.
  • Рухни таомларга ишлатиладиган кўкатлар, тухум сариғи, денгиз маҳсулотлари ва балиқ таркибидан топиш мумкин.
  • Гўшт, маржумак, тухум, олма, денгиз карами, дуккакли ўсимликлар ва какаода темир моддаси мавжуд.
  • Бета-каротин антиоксидант сифатида бош терисининг саломатлигига жавоб беради. Уни сабзи, карам, исмалоқ, балиқ ва жигардан топасиз.
  • С, Е витаминлари ва В гуруҳидаги витаминлар (В3, В5, В6, B7, B12) бош мияда қон айланишини яшилайди ва тери саломатлигини сақлайди. Бу витаминларни дуккали маҳсулотлар, полиз экинлари, сабзавот ва кўкатлардан исталганча олиш мумкин.

Бундан ташқари, фоли кислотаси ёрдамида организмдаги эски ҳужайралар ўрнини янги ҳужайралар эгаллаши ва тўкилган соч ўрнидан янги соч ўсиб чиқиши мумкин. Шунинг учун сиз таркибида фоли кислотаси сероб бўлган мева ва сабзавотлардан (исмалоқ, сарсабил, салат барги, шолғом, лавлаги, апельсин, саримсоқ, буғдой, соя дони, ловия, гуруч, қовурилган жигар, лосось (гўшти қизил балиқ) кабиларни кўпроқ истеъмол қилинг.

Фоли кислотасига бой мева ва сабзавотлар нафақат соч толасини мустаҳкамлайди, балки инсон саломатлиги учун ҳам жуда фойдали. Агар сиз бундай маҳсулотларни доимий истеъмол қилсангиз, бир қанча касалликлардан халос бўласиз. Жумладан, у ошқозонда ҳазм жараёнини яхшилайди, диарея, уйқусизлик, тутқаноқ, депрессия, тез аччиқланиш, иштаҳанинг йўқолиши, оғизнинг аччиқ бўлиб қолиши, аллергик реакцияларнинг кузатилишига нуқта қўяди.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Соч тўкилишини қандай тўхтатиш мумкинлигини биласизми?