08:34 / 22.01.2018
5 872

Олимлар гиёҳвандларни янгича усул ёрдамида даволашмоқчи…

Олимлар гиёҳвандларни янгича усул ёрдамида даволашмоқчи…
«Маунт-Синай» госпитали врачлари одамни гиёҳвандликдан четлаштира олишнинг янги усулини топишди. Бу усул «G-CSF» оқсилига асосланган. Оқсил одам миясининг рағбатланланиш, қониқиш ҳосил қилиш учун жавобгар қисмида кўпчиликни ташкил этаркан. Мутахассислар худди ўша оқсилнинг фаолияти, таъсирига нуқта қўя олувчи бошқа бир оқсилни инъекция ёрдамида сичқонлар миясига йўллашди.

Бунгача сичқонларга кучли таъсир кучига эга гиёҳванд моддалар бериб борилган. Жониворлар деярли гиёҳвандга айланиб бўлишганди. Қарангки, оқсил мияга юборилгач, ҳақиқатан «G-CSF» оқсилининг таъсир кучи кесилди. У фаолиятини тўлиқ тўхтатди. Шунинг натижасида мия гиёҳванд модда талаб қилишдан тийилди.

Эслатиб ўтамиз, дунё олимлари кўплаб тадқиқотларда айнан сичқонлардан фойдалнишади. Чунки кемирувчилар организми одам организми билан деярли бир хилликка эга. Врачлар келгусида худди ўша усул асосида янги дори воситаси яратишни ният қилишган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Олимлар гиёҳвандларни янгича усул ёрдамида даволашмоқчи…