13:03 / 23.01.2018
11 577

Ҳомиладорлар учун "табиий витаминлар" комплекси...

Ҳомиладорлар учун "табиий витаминлар" комплекси...
Ҳомиладорлар учун анор янада фойдали, яъни у иммунитетни кўтаради, қувватлантиради, анемияга йўл қўймайди, шамоллашдан халос этади, йўтални даволайди, турли хил витаминлар комплексини организмга жойлаштиради. Бундан ташқари анор артериал қон босимининг тушиб кетишига йўл қўймайди, яъни бўлажак оналарни гипертоник хасталикдан ҳимоялайди.

Шунингдек, анор бўлғуси оналарга таомнинг ҳазм бўлишини осонлаштиради, токсикоз туфайли йўқолган иштаҳасини қайтаради.

Ҳомиладорлик даврида пешоб чиқмаслиги оқибатида шишлар безовта қилади. Ана шундай вақтда анор шарбати муолажаси пешобни ҳайдашга ёрдам беради.

Анорнинг организмда окситоцин гормонини ишлаб чиқиши оқибатида туғруқ осон кечади.

Маълумки, пектин моддаси организмдан токсик моддаларни ҳайдаб чиқаради. Бу эса организм учун керак бўлган антибиотик ўрнини босади. Шунингдек, пектин ўт қопи ва жигар фаолиятини яхшилайди ҳамда қондаги холестериннинг ошиб кетишига йўл қўймайди.

Е витамини туфайли анор кучли антиоксидантга айланади. Бу билан эса организмда қон ишлаб чиқарилишини меъёрлаштиради, кўзни равшан қилади, тери ҳолатини яхшилайди ва ҳомиладорлик даврининг тўғри давом этишига кўмаклашади.

Анор таркибидаги минерал моддалар: кальций, темир, калий, фосфор, магний, натрий, кремний, марганец ва олтингугурт организмда модда алмашинувини яхшилаши ва шу каби элементлар билан уни бойитиши туфайли ҳомиладорлик даври жуда яхши кечади.

Ҳомиладорликда кўп учрайдиган жиғилдон қайнашини ҳам анор шарбатини узлуксиз ичиб туриш билан енгиш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Ҳомиладорлар учун "табиий витаминлар" комплекси...