Парацетамол дори воситаси жинсий гормонларга салбий таъсир қилиб, бепуштлик ёки ҳомила ривожланишида нуқсонлар хатарини оширади. Бундай хулосага Сан-Диегодаги Human Longevity ташкилоти олимлари келишди. Бу ҳақда The San Diego Union-Tribune нашри маълум қилди.
Тадқиқотда 18 ёшдан катта 455 киши қатнашган. Бундан ташқари, таҳлилга 1880 нафар европалик эгизак ва афроамерикан ёки испан илдизларига эга 1235 киши текширилганда олинган маълумотлар киритилган. Олимлар метаболизм (моддалар алмашинуви) учун муҳим бўлган 700 та бирикма миқдори ўзгаришини кузатишган.
Аниқланишича, барча гуруҳларда парацетамол қабул қилиш билан боғлиқ нейростероид жинсий гормонлар камайиши кузатилган. Бундаги салбий эффект организмнинг гормонал даражада 35 йил қаришига тенг бўлган, бу эса ўз навбатида плацента дисфункцияси ва репродуктив қобилиятларнинг бузилишига олиб келади. Бу, шунингдек, асаб тизими касалликларга олиб келади ҳамда ҳомила тушиб қолиши ёки ҳомила ривожланишида нуқсонлар хатарини оширади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?