08:33 / 15.02.2018
12 990

Организмни тозалайдиган ва энг фойдали маҳсулотлар

Организмни тозалайдиган ва энг фойдали маҳсулотлар
Тиббиёт ходимлари томонидан ўтказилган илмий тадқиқот ва изланишларга асосан инсон организми учун энг фойдали ва уни дорилардан кўра яхшироқ тозалайдиган қатор истеъмол маҳсулотлари рўйхати эълон қилинди. Қуйида ана шу маҳсулотлар ва уларнинг организм учун фойдали хусусиятлари, таъсири ҳақида маълумотлар билан танишишингиз мумкин.

КАРАМ
Карам тозаловчи озиқларига бой бўлиб, бу озиқлар заҳарли моддаларни ичакдан чиқариб юборишга ёрдам беради. Бундан ташқари, карамдаги органик кислоталар ҳазм қилиш жараёнига ижобий таъсир кўрсатиб, микрофлорани меъёрига келтиради. Бироқ карамнинг ижобий жиҳатлари шу билан чекланмайди. Унда кам учрайдиган U витамини бор. Бу витамин хавфли моддаларни «ўлдириб», витаминлар синтезида иштирок этади, ҳатто яраларнинг битишига ёрдам беради. Карамни барралигича ёки тузлаб, ҳатто шарбат қилиб ичиш мумкин.

ҚИЗИЛ ЛАВЛАГИ
Қизил лавлаги организмни тозалашда биринчи рақамли маҳсулот ҳисобланади. Биринчидан, лавлаги таркибида клетчатка, мис, фосфор, С витамини ва қатор фойдали кислоталар бўлиб, улар ҳазм қилиш жараёнини яхшилаб, ичакдаги чиритувчи бактерияларни ўлдиради. Иккинчидан, унинг таркибида «бетаин» деган липотроп модда бўлиб, у жигарни заҳарли моддалардан тозалайди. Учинчидан, лавлаги фолий кислота (кўпроқ янги ҳужайралар яратади) ва кварц (тери, соч ва тирноқлар ҳолатини яхшилайди) ҳисобига организмнинг ёшаришига имкон беради. Лавлагини қайнатиб, карам шўрвага солиб, салат тайёрлаб ёки шарбат кўринишида истеъмол қилиш мумкин.

САРИМСОҚ
Саримсоқнинг атиги битта бўлакчасида 400 дан ортиқ компонентлар мавжуд. Улар томирларни тозалаб, қондаги холестерин миқдорини камайтиради ва мия саратони сабабини – мультишаклли глиобластома ҳужайраларини ўлдиради. Саримсоқдаги моддалар ошқозон яраси сабаби – хеликобактерияларни йўқ қилади. Гижжалар, дифтерия, сил таёқчаларини «ўлдиради». Уни шундайлигича ёки майдалаб истеъмол қилиш мумкин.

ПИЁЗ
Пиёздаги фитонцидлар эфир мойларида сақланади. Фитонцидлар атиги бир сония ичида кўплаб бактерия ва замбуруғларни «ўлдиради». Шунингдек, ҳазм қилиш ва озиқ моддалар сингишига, ҳатто иштаҳани яхшилашига ёрдам беради. Пиёздаги олтингугурт ҳамма зарарли моддаларни зарарсизлантириб, йўқ қилади. Пиёзни одатда, шундайлигича, салатга қўшиб истеъмол қилиш мумкин.

ОЛМА
Олма – таркибидаги пектин ва клетчатка туфайли бутун ҳазм қилиш тизимининг ишини тартибга келтириб, заҳарли моддаларнинг чиқиб кетишига ёрдам беради. Бу мева иштаҳани яхшилайди, ошқозон шираси ажралишига ёрдам бериб, қабзиятдан халос қилади. Шунингдек, А гриппи вируси, дизентерия, тилла стафилококк қўзғатувчиларини йўқ қилади.

Одатда, уни пўстлоғи билан ейиш, бундан ташқари, шарбат ёки қирилган «бўтқа» шаклида ҳам истеъмол қилиш мумкин.

КЛЮКВА
Клюква – энг кучли табиий антибиотик ва вирусга қарши воситалардан бири. Клюква қовуқни ва унинг йўлларини хавфли бактериялардан тозалайди. Бундан ташқари, саратон ҳужайралари пайдо бўлишига қарши курашади, шунингдек, томирлардаги тромблардан халос этади. Уни шундайлигича, шакар қўшиб ёки морс, шарбат, мураббо шаклида истеъмол қилиш мумкин.
Саидахон НАЗИРОВА

Манба: mulohaza.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Организмни тозалайдиган ва энг фойдали маҳсулотлар