09:25 / 20.02.2018
10 980

Қайси тиббий хизматлар бепул, қайсилари пуллик?

Қайси тиббий хизматлар бепул, қайсилари пуллик?
«Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги қонунга асосан давлат даволаш-профилактика муассасалари томонидан аҳолига кафолатланган тиббий ва бошқа турдаги ёрдам бепул кўрсатилади. Давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдам ҳажмидан ташқари хизматлар эса қўшимча ҳисобланади ва улар учун белгиланган тартибда пул тўланади.

Давлат томонидан кафолатланган тиббий хизматлар доирасига қандай тиббий хизматлар киради?

Ўзбекистон Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги 2107-фармони билан тасдиқланган «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури»га асосан давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар доирасига қуйидагилар киради:

— шошилинч, кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиш;

— соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида ва бир қатор давлат даволаш-профилактика муассасаларида, биринчи навбатда қишлоқ жойлардаги тиббиёт муассасаларида тиббий хизматлар кўрсатиш;

— аҳолини юқумли касалликларга қарши иммунизациялаш ва эмлаш;

— ижтимоий аҳамиятга эга ва атрофдагилар соғлиғига хавф туғдирувчи сил, хавфли ўсма, руҳий, наркологик, эндокринологик ҳамда касб касалликларига дучор бўлган шахсларга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш;

— болаларни текширувдан ўтказиш ва даволаш (пулли муассасалардан ташқари);

— 15-17 ёшдаги ўсмирларни ҳамда чақирув комиссияларининг йўлланмалари билан чақириқ ёшидаги (18-27 ёш) шахсларни текширувдан ўтказиш ва даволаш;

— ҳомиладорларга тиббий хизмат кўрсатиш (пулли муассасалардан ташқари);

— беморларнинг имтиёзли тоифаларига (ногиронлар, уруш ветеранлари, ғирт етимлар ва бошқалар) бепул тиббий хизмат кўрсатиш.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Қайси тиббий хизматлар бепул, қайсилари пуллик?