17:10 / 24.02.2018
9 068

"Озғин"лар учун қатиқ сувининг фойдаси...

"Озғин"лар учун қатиқ сувининг фойдаси...
Мен ҳам бошимдан ўтказган бир воқеани мухлислар билан ўртоқлашмоқчиман. Чунки у кимларгадир, ҳатто бир кишига асқотса ҳам жуда хурсанд бўлардим.

Ёшлигимда бўйим новча, елкадор йигит эдим. Ҳатто ётоқхонада бирга турган курсдош дўстларим ҳам менинг қоматимга ҳавас қилишарди. Лекин йиллар ўтиб, жуда озиб кетдим. Буни айниқса, курсдошларимиз билан 20 йиллик юбилей ўтказган кунимиз жуда ёмон ҳис этдим. Ҳатто уялдим ҳам. Чунки узоқ йиллардан сўнг мени кўрган курсдошларим ҳайратдан лол қолишди.

Шунда Лазиза исмли бир курсдошимиз ёнимга келиб, ёшлигида бувиси билан яшагани ва табобатдан анча хабари борлигини айтиб: “Жуда ориқ бўлганлар кунни қатиқ суви билан бошласа, қони тозаланади, танасидаги иссиқ сафро совийди ва камаяди. Қолаверса, у ичаклар ва талоққа дам бериб, ҳазмни осонлаштиради ҳамда семиришга ёрдам беради”, деди.

Уйга келгач, курсдошлар билан дийдорлашувдан бир хурсанд бўлсам, уларнинг аҳволимни кўриб, ачинганнамо қарашларидан изза бўлганимни ўйлаб, хафа бўлардим. Уч-тўрт кун ана шундай ғалати аҳволда юрдим. Охири, Лазизанинг айтганини қилиб кўришга қарор қилдим. Аёлимдан ҳар куни наҳорга қатиқнинг сувини тайёрлаб беришини сўрадим ва ҳар бир кунимни қатиқ суви билан бошлайдиган бўлдим. Ҳақиқатдан ҳам қатиқ суви ёрдам берди. Танамга эт битиб, қувватга кира бошладим. Ҳозир вазним анча ортган.

Яқинда курсдошларим билан 25 йиллик юбилейни ўтказмоқчимиз. Энди уларнинг ёнига очиқ юз билан бораман. Лазизага ҳам бир йўла ўз миннатдорлигимни билдириб қайтмоқчиман.
Ботиржон ЙЎЛДОШЕВ

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » "Озғин"лар учун қатиқ сувининг фойдаси...