06:04 / 25.02.2018
10 459

Исмалоқ қаришни секинлаштиради

Исмалоқ қаришни секинлаштиради
Абу Али ибн Сино ўзининг «Тиб қонунлари» асарида исмалоқнинг фойдали хусусиятлари ҳақида тўхталиб шундай ёзади: «Бунда ювувчи, тозаловчи қувват бор. Сафрони қаттиқ ҳайдайди. Кўпинча меъда унинг қайнатмасини тусамайди». Шунингдек, унинг ични юмшатиш, кўкрак ва ўпкаларга сургандаги фойдаси ҳақида алоҳида тўхталиб ўтган.

Исмалоқнинг камқонликни даволаш ва иммунитетни яхшилаш хусусияти бор. Қолаверса, томирларни мустаҳкамлайди, ошқозоности бези фаолиятига ёрдам беради. Ҳужайраларнинг қаришини секинлаштиради.

Тинчлантирувчи восита
Ич яхши юришмаган ва қорин дам бўлганда, 10 грамм исмалоқ баргини 200 грамм сувда қайнатиб ичилса, ичаклар иши анча равонлашиб, қорин дамлиги камаяди.

Милклар яллиғланганда оғизни, бодомсимон без оғриганда томоқни исмалоқнинг янги олинган суви билан чайқаш яхши фойда беради.

Исмалоқ баргининг қайнатмаси асаб тизими фаолияти бузилганда тинчлантирувчи восита сифатида ичиб турилади. Қайнатма тайёрлаш учун бир ошқошиқ тўғралган исмалоқ 200 грамм сувда ўн дақиқа қайнатилади ва бир соат тиндириб қўйилади. Сузиб олиб, кунига уч маҳал ярим пиёладан ичиб туриш тавсия этилади.

Кислотанинг зарарли таъсири
Исмалоқнинг қари баргларида шовул кислотаси кўп бўлгани учун янги барра баргларини ишлатган маъқул. Шу боис уни болаларга кўп бериш тавсия қилинмайди. Шунингдек, кислота буйрак, жигар, ўн икки бармоқ ичак ва ўт қопи фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Мазкур аъзоларида хасталиги бор беморлар ҳам уни истеъмол қилишда эҳтиёт бўлиши зарур.

Исмалоқни кўп сақлаб бўлмайди, акс ҳолда таркибида организм учун зарарли тузлар кўпайиб кетади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Исмалоқ қаришни секинлаштиради