23:50 / 27.02.2018
26 059

Минг бир дарддан халос этувчи "папайя" ҳақида...

Минг бир дарддан халос этувчи "папайя" ҳақида...
Аждодларимиз азал-азалдан инсонни даволашда, саломатлигини сақлашда она табиат қўйнида ўсаётган ўсимликлардан, уларнинг меваларидан унумли фойдаланиб келишган. Бизнинг асримизда ҳам шу анъана давом этмоқда. Негаки, кимёвий дори-дармонларнинг организмда асоратлари қолиши фанда аниқланган. Шу боис доривор ўсимликлар тайёрлаш жабҳаси ҳам тараққий эттирилмоқда.

Папайя чойлари юрак-қон томир касалликлари, артериаль қон босими, ошқозон яраси, ўт-пуфак, бўйрак тоши, белдаги шамоллаш, оёқ бўғинларидаги тузларнинг йиғилиб қолиши ҳамда аллергия сингари хасталикларни даволайди. Бунинг учун 6 ой давомида папайя чойидан кунига 2-3 маҳал ҳар овқатдан 30 дақиқа кейин ичсангиз, мақсадга мувофиқ бўлади.

ПАПАЙЯ МЕВАСИНИНГ БИЗ БИЛГАН ВА БИЛМАГАН ХУСУСИЯТЛАРИ
Папайя меваси организм ва тўқималарда туз йиғилишининг олдини олади ва даволайди, умуртқа остеохондрози, умуртқа орасидаги диск чурраси, бўғинлар остеоартрози, қандли диабет, жигар хасталиклари, камқонлик, ошқозон-ичак касалликларининг олдини олади ва даволайди.

Ҳиндистон тиббиётида аниқланишича, папайянинг меваси ва уруғидан топилган шифобахш модда саратон тўқималарини йўқ қилиш xусусиятига эга. Қисқа қилиб айтганда, папайя сизу бизга соғлом ҳаёт ва узоқ умр кўриш имкониятини беради.

Эслатма: ҳар қандай сабзавот ва мевадан фойдаланмоқчи бўлсангиз, аввало, мутахассис шифокор билан маслаҳатлашинг.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Санжар
Санжар 4 апреля 2020 10:31
Каердан сотиб олсп булади, ёки супермаркет даги папайяни сотиб олиб еса буладими
Янгиликлар » Саломатлик » Минг бир дарддан халос этувчи "папайя" ҳақида...