08:04 / 09.03.2018
7 432

Диққат, парацетамолни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш жигарни ишдан чиқарар экан

Диққат, парацетамолни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш жигарни ишдан чиқарар экан
Эдинбург университети олимлари парацетамол ва жигар орасидаги муносабатларни ўз тадқиқотлари жараёнида ўрганиб чиқишди. Маълум бўлдики, катта дозаларда доимий тарзда парацетамол дори воситасини истеъмол қилиш оқибатида жигар тўқималарига зиён етказаркан, тўқималар кетма-кет ўлиш палласига кираркан. Бу эса жигар циррози ва шу каби хавфли хасталикларни келтириб чиқараркан. Шу сабабли мутахассислар парацетамол дори воситасини иложи борича фавқулодда вазиятлардагина истеъмол қилишни маслаҳат беришмоқда.

— Жигарни асранг, — дейишмоқда улар дунё аҳлига. — Парацетамолга ружу қўйманг! Охири вой бўлмасин!

Манба: hordiq.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Диққат, парацетамолни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш жигарни ишдан чиқарар экан