17:08 / 22.03.2018
8 039

Шарбатни кўп истеъмол қилиш қанчалик хавфли экани маълум қилинди

Шарбатни кўп истеъмол қилиш қанчалик хавфли экани маълум қилинди
Ширин ичимликларни, жумладан мевали шарбатларни катта миқдорда истеъмол қилувчи ёши 45дан катта бўлган кишилар юрак-қон томир касалликлари сабаб ҳаётдан эрта кўз юмиши мумкин. Бундай хулосага Америка юрак хасталикларини ўрганиш ассоциациясидаги учрашувда ўз тадқиқотлари дастлабки натижаларини эълон қилган олимлар келди, деб хабар қилмоқда Кун нашри.

Ҳар куни 700 граммдан кўпроқ ширин ичимликларни истеъмол қилган тадқиқот иштирокчиларининг тўртдан бир қисми бундай ичимликларни истеъмол қилмаганлардан фарқли равишда юрак-қон томир касалликларидан вафот этиши эҳтимоли икки баробарга кўпроқ экан. Бироқ, тадқиқот ширин таом истеъмоли миқдори ҳамда ўлим хавфи ўртасидаги боғлиқликни аниқламаган. Эҳтимол, бу шакарнинг инсон организмига қандай йўл билан сингишига алоқадордир.

Олимларнинг ишида қарийб 18 минг америкалик тўғрисидаги маълумот тадқиқ қилинди, улар олти йил давомида ўзи ҳақидаги маълумотни хабар қилиб борган, олимлар эса ўлим ҳақидаги хабарлар ва уларнинг сабабини таҳлил этишди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Шарбатни кўп истеъмол қилиш қанчалик хавфли экани маълум қилинди