11:53 / 31.03.2018
5 695

Соғлом юракнинг "оддий сири" топилди

Соғлом юракнинг "оддий сири" топилди
Оптимистик одамлар юрак-қон томир касалликларидан камроқ азият чекади. Бундан америкалик олимларнинг тадқиқоти маълумотлари дарак бермоқда, деб ёзади Кун нашри.

Илмий иш учун келиб чиқиши лотин америкалик бўлган 4 900 АҚШ фуқароси ҳақидаги маълумотлардан фойдаланилди. Олимларнинг фикрига кўра, бу гуруҳ энг ҳимоясиз, сабаби ҳамма ҳам инглиз тилини билмайди, испан тилини тушунадиган шифокорни топиш эса осон эмас.

Уларнинг барчаси тана массаси индексига, ҳаракатланиш, плазмадаги глюкоза даражаси, қон босимига қараб гуруҳларга бўлинган.

Кўнгиллилардаги оптимизм даражаси махсус тест ёрдамида ўлчанди.

Аниқланишича, оптимистик одамларнинг юракдан шикоят қилиш эҳтимоли камроқ экан. Кўп пайтларда яхши кайфиятда бўлганларнинг юраги нисбатан соғлом бўлган.

Тадқиқот муаллифлари сўзларига кўра, ҳозирги пайтда юрак ва руҳий ҳолат ўртасидаги алоқа ҳақида аниқ маълумот йўқ. Бироқ, амалга оширилган тажриба жуда аниқ боғлиқликни кўрсатади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Соғлом юракнинг "оддий сири" топилди