13:13 / 31.05.2018
5 344

Ўзбекистонда чекувчиларнинг ярми бевақт ўлим хавфига дучор бўлмоқда

Ўзбекистонда чекувчиларнинг ярми бевақт ўлим хавфига дучор бўлмоқда
Ўзбекистонда 2,88 миллион чекувчиларнинг ярми — 1,44 миллиондан ортиғи кашандалик туфайли бевақт ўлим хавфига дучор бўлмоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари Лианн Куппенс маълум қилди, деб ёзади «Дарё». Ҳисоб-китоб тадқиқотлар чоғида аниқланган нисбий хавф даражаларига асосланган.

Тамакига қарши фаол чора-тадбирлар йўқлиги сабабли, ушбу рақам ортиши мумкин, дейилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ЖССТ ваколатхонаси томонидан 31 май — Халқаро тамакисиз кун арафасида ташкил қилинган идоралараро йиғилишда.

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиевнинг сўзларига кўра, 2030 йилгача барқарор ривожланиш миллий мақсадларини тасдиқлаш тўғрисидаги Президент қарори лойиҳасига тўртта муҳим мақсад киритилган: тўртта асосий юқумли бўлмаган касалликлар туфайли бевақт ўлим даражасини учдан бирга пасайтириш, тамаки истеъмолини 10 фоизга камайтириш, 100 фоиз жамоат жойларида тамакисиз муҳитга тўлиқ риоя қилинишига эришиш ҳамда ЖССТнинг тамакига қарши кураш бўйича доиравий конвенциясини самарали жорий этиш.

ЖССТ мутахассислари ҳисоб-китобларига кўра, ушбу конвенция тамойилларига мувофиқ тамакига қарши чоралар амалга оширилса, мамлакатда 15 йил мобайнида чекиш сигарета учун аксиз солиғини 75 фоизгача ошириш ҳисобидан 31,6 фоизга; чекишни тақиқлаш ҳақидаги қонунларни қабул қилиш ва уларга риоя қилинишини таъминлаш бўйича қатъийроқ чоралар кўриш ҳисобидан — 11,6 фоизга; тамакига қарши ижтимоий реклама интенсивлигини ошириш ҳисобидан — 7,5 фоизга қисқариши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Ўзбекистонда чекувчиларнинг ярми бевақт ўлим хавфига дучор бўлмоқда