16:30 / 02.06.2018
6 678

Олимлар инсон организмида “иккинчи мияни” аниқлашди

Олимлар инсон организмида “иккинчи мияни” аниқлашди
Инсон организмида “иккинчи мия” бор, у ичакда жойлашган, ҳамда австралиялик олимлар унинг ишлаш принципини тушунишга муваффақ бўлишган, деб хабар қилмоқда Кун нашри.

Энтерал (ичак) асаб тизими (ЭАТ) кўп миллионлик нейронлардан иборат бўлиб, улар ошқозон-ичак фаолияти ишини тартибга солади. Бу тизим четда ва мия ҳамда орқа миядан иборат бўлган марказий асаб тизимидан алоҳида тарзда ишлайди.

"Бу аслида мустақил миянинг ўзи", - дея маълум қилди Флиндерс Университети профессори Ник Спенсер. Унинг қўшимча қилишича, ЭАТни “биринчи мия” деб атаса ҳам бўлади, сабаби бу тизим эволюция давомида марказий асаб тизимидан аввал пайдо бўлган.

Олимлар маълумотига кўра, ошқозон-ичак трактининг ноёб хусусияти шундан иборатки, у ўз асаб тизимига эга ҳамда бош мия ва орқа миядан бутунлай мустақил ишлаши мумкин бўлган ягона ички орган саналади.

Мутахассислар сичқонларнинг йўғон ичаги нейронларида электр импульсларини таҳлил қилиб чиқишди ҳамда ЭАТ қўзғатувчи ва тўхтатувчи нейронларни бир хилда ишлатиши мумкин эканини аниқлашди. Улар ичакдаги мушаклар қисқаришига туртки беради.

Тадқиқот муаллифларининг билдиришича, аввал илм-фанга ЭАТнинг миллионлаб ҳужайралари электр импульсларини бир вақтда ишлаб чиқиши маълум бўлмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Олимлар инсон организмида “иккинчи мияни” аниқлашди