Лондондаги Қиролича Мария университети тадқиқотчилари тиш эмалини қайта тиклай олувчи материални ихтиро қилишди. Nature Communications мақоласида кимёгарлар янги ишланма ўз тузилмаси ва хусусиятларига кўра тиш эмалига ўхшашини маълум қилишди.
Олимлар тиш эмалига зиён етса, уни қайта тиклашнинг иложи йўқлиги ва бу тишларни йўқотишга олиб келишини қайд этишди.
Бироқ янги материал ёрдамида тишлар ўнлаб йиллар давомида сақланиб қолиши мумкин. Модда экстремал ҳароратлар, нордон озиқ-овқат ва ичимликларга қаршилик қила олади.
Материал кристалларнинг ўсишига олиб келувчи оқсил ёрдамида ишлаб чиқилган. Бу оқсил тишлар шаклланаётганида организмда пайдо бўлади.
Олимлар келгусида ишлаб чиқилган материал ёрдамида қаттиқ тўқималар регенерациясида янги ютуқларга эришиш ва ҳатто тишларнинг йиринглаши олдини олиш мумкинлигини таъкидлашди.
Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, ихтиро асосида минерализация жараёнини бошқаришда оқсиллардан фойдаланиш усули ётади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Небензя Ғарбнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги нутқини иккиюзламачилик паради деб атади
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
Пентагоннинг собиқ таҳлилчиси Ғарб нега Украинада тинчлик истамаслигини тушунтирди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Элдор Шомуродов гол урган баҳсда “Кальяри” меҳмонда “Интер” билан дуранг ўйнади (видео)