06:00 / 23.07.2018
7 951

Олимлар инсон кўриш қобилиятини сақлаб қолувчи дори яратишди

Олимлар инсон кўриш қобилиятини сақлаб қолувчи дори яратишди
Бу иш билан Бирмингем университети олимлари шуғулланмоқда. Улар яратган томчи дори одам қариганда ҳам кўриш қобилиятини йўқотишдан асрай оларкан. Эслатиб ўтамиз, бу хасталик тиббиётда «макуляр дегенерация» деб аталиб, айни кунда хасталикни инъекция ёрдамида даволашмоқда.

Бироқ аксар ҳолларда бу муолажалар аҳамият касб этмайди. Қолаверса, бу муолажалар бемор учун жуда ёқимсиз кечади. Ва бемор бир умр касалхонага қатнаш билан вақт ўтказиши керак. Томчи дори эса касалхонага ётишни талаб этмайди. Дори билан бемор ўз уйида даволаниши мумкин.

Ҳозирги кунда янги томчи дорини каламушларда синовдан ўтказишди. Энди дори қуён ва чўчқаларда синaб кўрилади. Клиник синовлар эса олимлар зарур тайёргарликларни кўриб олишгандан кейин бошланади. Бу иш тахминан 2019 йил баҳорида амалга оширилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Олимлар инсон кўриш қобилиятини сақлаб қолувчи дори яратишди