Бу ишга Хитой олимлари қўл уришди. Улар Шанхай университетидаги ҳамкасблар билан ўзаро ҳамкорликда «QFR» деб номланган янги усул яратишди. Бу усул юрак хасталигини одатий усулларга нисбатан тезроқ аниқлаш имконини беради. Бунинг учун юрак-қон томир тизими рентген қилинади. Рентген хулосасига қараб юрак фаолияти бузилиши, тиқилган ва торайган томирлар ҳақида аниқ маълумот олинади.
Муҳими шуки, бу усул одатийларига нисбатан 33 фоиз тезроқ натижа беради. Синовлар давомида олимлар бунга тўлиқ амин бўлишди. Беморга янги усул ёрдамида ташҳис қўйиш учун атиги 4 дақиқа керак бўлди холос. Бу нафақат ташҳисда, балки муолажа режалари яратишда ва юракка коронарография ёрдамида стент қўйиш кабиларда ҳам врачларга катта ёрдам беради. Асосийси, бу ташҳис қўйишнинг янги усули жарроҳлик амалиётига ўрин ва ҳожат қолдирмайди.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади