Миннесота университети олимлари сенолитиклар тоифасига кирувчи дорилар организм қаришини секинлаштиришда муҳим рол ўйнашини амалда исботлашди.
Аввал бу тадқиқот сичқонларда олиб борилди. Биласизки, кемирувчилар туркумига кирувчи жониворлар организми ҳам худди одам организмига ўхшаш ва функциялар деярли бир хил. Хуллас, сичқонларга бир нечта кексайган тўқималар ўрнатилди. Кузатилдики, ўрнатилган кекса тўқималар соғлом, ёш тўқималарни ҳам ўз домига торта бошлади. Организмнинг қариши тезлашди. Иммуниал тизим фаолияти заифлашди.
Шунда олимлар сичқонлар организмига шамоллашга қарши «дазатиниб», кексайган тўқималарни ўлдирувчи «флаваноид кварцетин» сенолитик дори воситаларини йўллашди. Шу заҳоти қари тўқималар ўлиш палласига кирди. Иммуниал тизим фаоллашди. Сенолитиклар кексайган тўқималар туфайли сичқонларнинг ўлиш хавфини 65 фоизга камайтира олди.
Худди шу тажриба яқин вақтларда клиник синовлардан ўтказилиши режалаштирилган. Агар сенолитиклар синови одамларда ҳам худди сичқонлардаги каби муваффақиятли чиқса, бу усул дунё бўйлаб тарқатилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди