11:27 / 02.09.2018
6 729

Энди астмани жарроҳлик йўли билан даволашади

Энди астмани жарроҳлик йўли билан даволашади
Тиббиётда энг хавфли хасталиклардан бири сифатида астма тилга олинади. Бу хасталик билан оғриган одамнинг ҳар куни жиддий хавф остида бўлади. Айниқса, хасталик хуруж қилганда, бўғилиш жараёни кўплаб беморларни ҳаётдан олиб кетиши кузатилади.

Англия соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари шу кунларда беморларни инновацион янги даволаш усули билан тузатишга ҳаракат қилмоқда. Усул бронхиал термопластика деб аталиб, беморнинг аҳволини энг оғир вазиятларда ҳам яхшилаш имконига эга экан.

«AstmaUK» хайрия ташкилоти бўлим мудири Жо Фаррингтон-Дугласнинг гапига кўра, бронхиал термопластика усули нафас йўлларига жойлашиб, бир-бирига жипслашган ҳолда кислороднинг йўлини тўсишга асосланган ясси мускулатура ҳажми кескин камайишини таъминлаб, нафас йўлларини очиб юборади.

Юқорида таъкидланганидек астманинг энг оғир тури ҳам худди шу усул ёрдамида, жарроҳлик амалиёти орқали чекинишга мажбур этилади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Энди астмани жарроҳлик йўли билан даволашади