Онадан болага вирус ҳомиладорлик вақтида ўтиши мумкин. Бундан ташқари, болани парваришлаш вақтида, кўкрак сути билан эмизиш чоғида ҳам ўтади. Кўпинча туғруқ вақтида болага вирус ўтиши мумкин. Агар ҳомиладор аёл қонида вирус миқдори кўп бўлса, ҳомилага касаллик ўтиш хавфи ортади.
Гепатит С касаллигини ҳомиладорлик вақтида даволаш шартми?!
Гепатит С касаллигини даволашда ишлатиладиган дорилар ҳомилага салбий таъсир этишини эътиборга олган ҳолда ҳомиладорлик вақтида гепатит С касаллигини даволаш тавсия этилмайди. Айрим ҳолларда ҳомиладорлик оғир кечганда, қон биокимёвий кўрсаткичлари ўзгарганда ҳомиладорлик вақтида касаллик даволанади.
Гепатит билан касалланган ҳомиладор аёллар боласини жарроҳлик амалиёти усули билан туғиши шартми?! Уларқайси туғруқхонада ётишлари лозим?
Кўпчилик олимларнинг фикрига кўра, ҳомилага касаллик юқиши ҳомиланинг қайси ҳолатда дунёга келиши билан боғлиқдир. Агар ҳомиладор аёллар қонида вирус миқдори кўп бўлса, ҳомиладорлик оғир кечса, яхшиси кесарча кесиш усули орқали боласини дунёга келтириш тавсия этилади. Чунки уларда кесарча кесиш операцияси ўтказилиши болага касаллик юқиш хавфини камайтиради. Одатда гепатит С касаллиги билан касалланган ҳомиладор аёллар юқумли касалликлар шифохонасида туғруқ комплекси мавжуд бўлса, шу ерга қабул қилинади. Бундай бўлимлар мавжуд бўлмаса, туғруқхонада алоҳида хонага ётқизилади.
Манба: Hordiq.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди