Зираворлар овқатни мазали қилиш билан бир қаторда соғлигимизга ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Лекин шуни ёдда тутинг, ҳаммаси ҳам эмас! Қуйида соғлигимизга зарарли ҳисобланган зираворлар рўйхати келтирилган. Уларни истеъмол қилмаслик эмас, меъёрида тановул қилишингизни тавсия этамиз.
1. Қалампирмунчоқ доналари. Энг кўп ишлатиладиган зиравор бўлиб, уни балиқ ва гўштдан тайёрланган шўрваларга кўп солишади. Қалампирмунчоқ доналари ошқозон яраси ва гастритга чалинган инсонларга тавсия этилмайди.
2. Розмарин. Қон босими юқори, ҳомиладор аёллар ва эпилепсия билан оғриган беморларга мумкин эмас. Розмарин буйракка салбий таъсир кўрсатади. Агарда уни кўп истеъмол қилиб юборсангиз ошқозонингиз безовталана бошлайди.
3. Долчин. Ушбу зираворни кўп миқдорда истеъмол қилса, бош оғриғи, зарда бўлиш ёки ҳолдан тойишга олиб келади. Жигар билан боғлиқ муаммоси бор беморлар уни тановул қилмаганлари маъқул.
4. Мускат ёнғоғи. Уни иложи борича камроқ дозада тановул қилган яхши. Чунки кўп истеъмол қилиб қўйса, заҳарланиш, галлюцинация ва уйқусизлик пайдо бўлади.
5. Ялпиз. Ялпиз халқ табобатида кўп ишлатилади, шарбат ва шўрваларга қўшилади. У тинчлантириш хусусиятига эга, аммо кўп истеъмол қилинса, уйқусизликка олиб келади. Ошқозон-ичак тракти билан оғриганларга ялпиз тавсия этилмайди.
6. Хантал. Хантил шарбати қизилўнгач, буйрак ва юрак-қон томир тизимида касаллик мавжуд беморларга тавсия қилинмайди. Унинг бир неча грами ҳам зарар бўлиши мумкин. Бундан ташқари, хантал шарбати ошқозон кислотасининг ошишига олиб келади.
Туз ва шакар билан зираворларни бирга ишлатиш мумкин, лекин кам миқдорда фойдаланиш тавсия этилади. Зираворлар овқатингизни хуштаъм қилувчи восита, аммо кўп фойдаланиш салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Дудуқланган болани қўрқитиш усулида даволашга уринган аёл ўқув маркази очгани ҳақида видео тарқалди
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди