Пальма ёғи таркибидаги глицидол эфирлар – 37 фоиз ҳолатларда рак касали келиб чиқишига сабаб бўлмоқда, дейди МГУ ҳузуридаги амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари Дмитрий Еделев.
Ўсимлик мойларига юқори температурада ишлов берилганда уларнинг таркибида глицидол эфир моддалари пайдо бўлади. Бугунги кунда ишлаб чиқарилаётган пальма ёғларининг 83 фоиз таркибида глицидол эфирлар борлиги ЕИ ҳудудида чекланган нормадан юқори миқдорда экани аниқланган.
“Умумжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Саратон касалини ўрганиш институти ўтказган тадқиқотларга кўра, дунёда саратон касали ҳар уч ҳолатдан бирида – таркибида глицидол мавжуд бўлган озиқ-овқатларни истеъмол қилиш оқибатида келиб чиқар экан. Агар бир Россияда глицидол миқдори юқори бўлган маҳсулотлардан воз кечсак – саратон касалига чалинганлар сони учдан бир қисмга камайиши мумкин”, - дейди Еделев.
Мутахассис фикрига кўра, лицидон ошқозон-ичак, жигар, тери, сут безлари, жинсий органлар, қалқонсимон без, бўйрак ва ўпкада канцироген моддалар кўпайиши ва рак касали келиб чиқишига олиб келиши мумкин экан.
Ундан таўқари ногирон болалар туғилишига ҳам кўп ҳолларда глицидол сабабчи бўлар экан.
Айни дамда мутахассислар озиқ-овқат маҳсулотлари хавсизлиги масалаласини давлат миқёсида тезкорлик билан ҳал қилиш кераклигини таъкидлашмоқда. Чунки, қонунда қайд этилган чеклов йўқлиги туфайли глицидолни ҳатто болалар учун мўлжалланган маҳсулотларда ҳам учратиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди