06:00 / 16.10.2019
6 226

Ўзбекистонда нега айнан 9 ёшли қизлар ВПЧга қарши эмланиши режалаштирилмоқда?

Ўзбекистонда нега айнан 9 ёшли қизлар ВПЧга қарши эмланиши режалаштирилмоқда?
2008 йилдан буён дунёнинг 102та мамлакатида қизлар ўртасида одам папилломаси вируси (ВПЧ)га қарши вакцина қилинади. 15га яқин давлатда ўғил болалар ҳам эмланади. Жорий йилдан Ўзбекистонда ҳам вояга етмаган қизларни айнан мазкур вирусга қарши бепул эмлаш жараёни бошланиш арафасида. Бу ҳақда ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ҳамкорлигида ОАВ вакиллари учун «Одам папилломаси вируси (ВПЧ)га қарши вакцинани Ўзбекистонда татбиқ этишнинг бошланиши» мавзуида ўтказилган давра суҳбатида маълум қилинди.

«ВПЧ вирусининг 300 мингдан ортиқ тури мавжуд бўлиб, унинг 16 ва 18 типлари жуда хавфлидир. Кенг тарқалган мазкур вирус қатор касалликларни ҳосил қилиши шубҳасиз. Айниқса, балоғат ёшидаги қизларда келгусида бачадон бўйни саратонини келтириши мумкин. ВПЧ вируси одам организмига кирганида ҳеч қандай асоратлари сезилмайди, инсон вужудида оғриқ кузатилмайди. Унинг таъсирида юзага келган касаллик жиддийлашгач эса организмда кучли ўзгариш рўй бериб, беморнинг аҳволи оғирлашади.

Мазкур вирусга қарши олинган вакцина организмга кирган ёт жисм ёки вирусни чиқаришда ёрдам беради, организм кучини ривожлантиради, антитаначаларни ҳосил қилиб, кўпайтиради ва сақлайди. Вакцина олган қизлар бўйи етиб, турмушга чиққанидан сўнг уларнинг баданига ёт жисм ёхуд ВПЧ вируси кирганида, организм уларга қарши кураша олади, яллиғланиш ҳолати учрамайди, бачадон бўйни саратони кузатилмайди», дейди Тошкент врачлар малакасини ошириш институти доценти Жамила Раҳмонова.

Тадбирда таъкидланишича, ВПЧга қарши эмланиш ишлари республика бўйлаб икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқич, 21 октябрдан ноябрнинг охиригача давом этса, иккинчи босқич 2020 йил апрелида ўтказилади. Бу жараёнда мамлакатдаги жами 353 минг нафар 9 ёшдаги қизлар қамраб олинади. Бачадон бўйни саратони касаллигига қарши энг юқори иммунитет айнан шу ёшда бўлгани боис ҳар йили аввало, 9 ёшдаги қизлар эмланиши режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Ўзбекистонда нега айнан 9 ёшли қизлар ВПЧга қарши эмланиши режалаштирилмоқда?