Ўзбекистонда гепатит C вирусига қарши «Софосбувир» дори воситасининг субстанцияси яратилди. Бу ҳақда мамлакат Фанлар академияси хабар тарқатди.
Таъкидланишича, гепатит C вируси билан зарарланган беморларни даволашда қўлланиладиган «Софосбувир» (гепатит C вирусини даволовчи генерик препарат) дори воситаси шу вақтга қадар четдан импорт қилинмоқда.
Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти, Хитой Фанлар академияси Шинжон физика ва кимё техника институти ҳамда Шанхай тиббий материаллар институти олимлари ҳамкорлигида «Софосбувир» дори воситасини ишлаб чиқариш усуллари яратилди. Тажриба шароитларда ишлаб чиқариш амалга оширилиб олинган маҳсулот клиниколди синовлари натижалари бўйича оригинал дори воситаси – «Софосбувир»га мос келиши кўрсатган.
Билдирилишича, яратилган усул асосида технологик жараёнлар схемаси ишлаб чиқилиб, экспериментал технологик линияси яратилди ва илк бор Ўзбекистон ҳудудида «Софосбувир» дори воситасининг субстанцияси ишлаб чиқарилди.
Тегишли барча ҳужжатлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Фармацевтикани ривожлантириш агентлигига топширилиб ижобий хулоса олинди ва бугунги кунда клиник синовларни амалга ошириш бўйича тайёргарликлар кўрилмоқда, дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди