15:30 / 03.12.2019
22 856

Лабнинг қуришига асосий сабаб нима эканлигини биласизми?

Лабнинг қуришига асосий сабаб нима эканлигини биласизми?
Кўпчилик инсонлар совуқ тушиши билан лабларнинг қақшаб қолишидан азият чекишади. Бунга асосий сабаб нимада эканлигини эса билишмайди. Лабларнинг қуриб қолишига бир неча омиллар ўз таъсирини кўрсатади. Масалан:
1. Об-ҳаво
2. Лабларни ҳаддан зиёд ҳўллаш
3. Дориларнинг аллергик таъсири

Қақшаган лабларнинг ўзига хос аломатлари:

1. Қуруқлик
2. Шишиш
3. Яралар
4. Ёриқлар
5. Қон кетиши

Лаб қуришига асосий сабаб нимада?

Лаб бошқа тери аъзоларига ўхшаб ўзидан ёғ безларини ажратиб чиқармайди. Шу сабабли ҳам лаблар тез қурийди ҳамда қичишади. Намликнинг етишмаслиги, об-ҳаво ўзгариши ва ўз вақтида парвариш қилмаслик натижасида лаб қуриши юзага келади. Айниқса бу ҳолат қиш ойларида кўпроқ содир бўлади. Агар ёз фаслида Қуёш нурида кўп қолиб кетсангиз, лабингиз қуриб қолиши мумкин.

Қуриган лабларни даъволаш усуллари:

1. Лабингиз етарли даражада нам бўлишига ишонч ҳосил қилинг
2. Кун давомида кўпроқ суюқлик истеъмол қилинг
3. Совуқ кунларда оғзингизни шарф билан ўраб олинг
4. Махсус лаб бальзамларидан фойдаланинг

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Лабнинг қуришига асосий сабаб нима эканлигини биласизми?