21:50 / 02.12.2019
5 418

Гриппдан дориларсиз соғайиб кетинг

Гриппдан дориларсиз соғайиб кетинг
Қиш келгач ҳаво совиб, турли хил шамоллаш аломатлари ҳар биримизда кузатилиши аниқ. Шундай вақтларда имкон қадар дориларни камроқ истеъмол қилиб, унинг ўрнига табиий маҳсулотлардан фойдалансак, организмимиз учун анча фойдали бўларди. Келинг, табиий даъво усулларидан бир қанчасини кўриб чиқайлик:
1. Товуқли шўрва ҳамма учун ҳам даво бўлмаслиги мумкин, бироқ унинг анча фойдали хусусиятлари аниқланган. Тадқиқотлар натижаси товуқ шўрва, айниқса юқори нафас йўллари инфекциялари аломатларини камайтириш учун фойдали эканини кўрсатган.

2. Занжабил илдизининг соғлиқ учун фойдали жиҳатлари асрлар мобайнида айтиб келинганига қарамай, ҳозирда бунинг илмий асослари ҳам мавжуд. Қайнатилган сувга бир неча бўлак хом занжабил илдизидан солиб ичилса, йўтал ёки оғиз бўшлиғига самарали ёрдам беради. Занжабил инсонларда кузатиладиган турли хилдаги кўнгил айнишларни ҳам бартараф этади.

3. Асал турли хил антибактериал ва микробларга қарши хусусиятларга эга. Асални чой ҳамда лимон билан ичиш томоқ оғриғини енгиллаштиради. Бир ёшга тўлмаган болаларга тавсия этилмайди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Гриппдан дориларсиз соғайиб кетинг